Гулнора Каримова

“Аёллар кенгаши”га асос солинган кун. Олти йил сиз билан бирга!

2011 йил 23 март

“Аёллар кенгаши”га асос солинган кун. Олти йил сиз билан бирга!

Наврўз баҳор ва гўзаллик, қувонч ва шодлик байрами. Бу йил Фонд Форум ҳамкорлари, лойиҳа ва дастурлар иштирокчилари билан биргаликда ушбу айёмни “Аёллар кенгаши” Республика жамоат бирлашмасига асос солинган кун билан бир санада — 23 март куни нишонлади. Бирлашма асосчиси ва Ташкилий кенгаши раиси Гулнора Каримова маданият, фан ва санъат арбоблари, халқаро ташкилотлар ва дипломатик корпуслар вакилларидан иборат кўплаб меҳмонларни илиқ кутиб олди. Ҳаммаси бўлиб тадбирда 300 дан ортиқ киши иштирок этди.

Фонд Форум биносининг ховлисида байрам дастурхонлари тузалди. Миллий матолардан ишланган, нақш туширилган дастурхонлар, сўзаналар билан безалган, ўйиб ишланган ёғоч тапчанлар кечага ҳақиқий шарқона руҳ бағишлади. Кўк сомса, тандир кабоб, сумалак ва шарбатлар дастурхонга ўзгача кўрк бағишлади. Дошқозонда эса сумалак қайнар, ҳар бир меҳмон ният қилиб, капгирга ошиқар эди.

“Аёллар кенгаши” РЖБнинг вилоятлардаги бўлимлари, “Келажак овози” ЁТМ, “Олтин қанот” бошланғич таълим муассасаси, Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди ва бошқа меҳмонлар бирлашмани қутлаб, янги омад ва муваффақиятлар тилашди. Айниқса, “Аёллар кенгаши” РЖБ Ташкилий кенгаши раиси Гулнора Каримовага Ўзбекистон Махсус Олимпиадасини қўллаб-қувватлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлари учун Эътироф сертификати топширилиши кечанинг кутилмаган, қувончли ҳодисасига айланди. Европа/Евроосиё Махсус Олимпиадаси томони тақдим этилган ушбу ҳужжатни Ўзбекистон Махсус Олимпиадаси Миллий директори Гулнора Саидова топширди.

Ўзбек эстрада юлдузлари Зулайҳо Бойхонова, Абдулла Шомағрупов, Рашид Ҳолиқов, Самандар, Сардор Раҳимхон, Шахриёр, Райхон, Нилуфар Усмонова, “Сато”, “Дурдона” гуруҳлари, “Аладдин” шоу гуруҳи, Хулкар Абдуллаева ҳамда Ойбек ва Нигора дуэти кечага мусиқий кайфият бахш этишди.



Мавзу бўйича янгиликлар

Дилдан кечган мулоқотлар
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup