2011 йил 21 декабр

21 декабрь куни Ёшлар ижод саройида “Келажак овози-2011” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими билан бирга Фонд Форумнинг онлайн тарзидаги якуний ҳисобот анжумани ўтказилди. Унинг доирасида Гулнора Каримова бошчилигидаги Фонд Форум, “Аёллар кенгаши” РЖБ, “Меҳр нури” жамғармаси, Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди, “Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони миллий уюшмаси, “Келажак овози” ЁТМ вакиллари ҳамда жамоат арбоблари, санъатшунослар, рассомлар, ўқитувчилар, шифокорлар, экспертлар, дипломатик корпус, халқаро ташкилотлар вакиллари, актёрлар, хонандалар, дизайнерлар, интернет-фойдаланувчилар саволларига жавоб қайтаришди. Уч соат мобайнида кенг жамоатчиликдан 3500 та савол келиб тушди. Кўзга кўринган маданият, фан ва санъат арбоблари билан бир қаторда Фонд Форум Васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримова ҳам анжуман доирасидаги саволларга жавоб йўллади.
Ёшлар ижод саройида 50 та компьютер ўрнатилган бўлиб, уларнинг ҳар бирида таниқли шахслардан ташқари Фонд Форумнинг Келажак овози” танлови, “Янги авлод” фестивали, “Олтин гепард” кинофоруми, Theatre.uz фестивали, Миллий либослар фестивали сингари турли лойиҳалари ғолиблари ҳам жойлашишганди.
Амалга оширилган лойиҳалар орасидан қуйидагиларни таъкидлаб ўтиш мумкин:
Art Week Style.uz санъат ҳафталиги, II “Theatre.UZ” халқаро театр фестивали сингари бутун жаҳондан иштирокчиларни жамлайдиган анъанавий лойиҳалар ҳам ўтказилди. Фонд Форумнинг Россия, Хитой, Япония, Франция, Германия, Испания, Австрия, Буюк Британия, Швейцария ҳамда АҚШдаги ваколатхоналари томонидан 100 га яқин лойиҳалар амалга оширилган бўлиб, ўзбек маданияти тақдимотлари, анъанавий ва амалий санъат кўргазмалари, анжуманлар, форумлар шулар жумласидан. Бундан ташқари болалар ижодини қўллаб-қувватлашга қаратилган “Янги авлод” фестивали, ёш истеъдодларни рағбатлантириш мақсадини кўзлаган “Келажак овози” танлови, аёллар ташаббусларини кучайтиришга қаратилган “Йил аёли” танлови сингари республика миқёсидаги лойиҳалар ўтказилди.
“Аёллар кенгаши” РЖБ ва “Меҳр нури” жамғармаси ҳамда Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фондининг хайрия лойиҳалари 500 мингдан ортиқ иштирокчиларни қамраб олди. Соғлиқни сақлаш соҳасида қатор йирик лойиҳалар ташкил этилиб, уларнинг доирасида хорижий мутахассислар аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қисми учун бепул операциялар ўтказишди. 7 мингдан зиёд аёл маммолог текширувидан ўтказилди. “Инклюзив таълим” лойиҳаси доирасида Жиззаҳдаги инклюзив таълимга ихтисослашган болалар боғчаси таъмирланди, имконияти чекланган болалар учун халқаро мусобақалар, ногирон спортчилар учун анжуманлар, концертлар ўтказилди.
Фонд Форум таълим, маданият ва санъат соҳасида Икуо Хираяма музей-жамғармаси, Япония халқаро дўстлик алмашинуви кенгаши билан англашув ва ҳамкорлик мемрорандумлари имзолади. “Аёллар кенгаши” РЖБ ва Chonnam (Сеул, Корея Республикаси) миллий университети ўртасида меморандум имзоланган бўлиб, унинг доирасида кўкрак бези саратонига учраган аёллар бепул операция қилинади. Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди БМТ Иқтисодий ва Ижтимоий кенгаши (ЭКОСОС) қошидаги маслаҳатчи мақомига эга бўлди.
“Келажак овози” ёшлар ташаббуслари маркази бу йилда ёш тадбиркорлар, веб-дизайнерлар, журналистлар, мураббийлар, кўнгиллилар учун маҳорат мактаблари ҳамда кўргазмалар, тренинглар, танловлар, хайрия акциялари ва бошқа лойиҳалар ташкил этди ва уларда 200 дан ортиқ ёшлар иштирок этишди.
Бу йили Фонд Форум томонидан ҳамкор ташкилотлар билан бирга мамлакатимиз ва хорижда амалга оширилган лойиҳалар сони қарийб 500га етди. Шу билан бир қаторда жамғарманинг кенгқамровли фаолиятига жалб этилганлар сони ҳам ортиб, буларнинг бари www.on-line.uz расмий сайтида 18 та асосий йўналишларда ўз аксини топди. Сайт орқали жамғарма вакиллари кенг жамоатчилик билан тўғридан–тўғри мулоқотга киришди.
Онлайн тарзидаги мулоқотлардан ташқари йўналишлар бўйича мунозаралар (халқаро ҳамкорлик, маданият ва санъат, хайрия ва ёшлар лойиҳалари) ўтказилиб, маданият ва санъат арбоблари, халқаро ва нодавлат ташкилотлар вакиллари, ёшлар ва журналистлар 2011 йил якунларини сарҳисоб қилиб, кейинги йил лойиҳаларини муҳокама қилишди. 2012 йилнинг январь ойида Иккинчи “Олтин гепард” Тошкент халқаро кинофорумига тайёргарлик бошланади. Бешинчи “Асрлар садоси” анъанавий маданият фестивалининг ўтказилиш жойи бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Еттинчи Art Week Style.uz санъат ҳафталигига таклиф этилган меҳмонлар ва мода брендлари рўйҳати устида иш олиб борилмоқда. “Мустаҳкам оила” йилига бағишланган қатор лойиҳа ва акциялар режалаштирилмоқда. “Меҳр нури” жамғармаси томонидан реконструкция қилинган қатор муассасалар очилиши кўзланган. 2012 йилнинг август ойида бешинчи “Навқирон Ўзбекистон” анъанавий ва замонавий санъат фестивали ўтказилади. “Ҳаёт учун!” хайрия форум-марафони бўлиб ўтади. Қатор китоблар нашрга тайёрланмоқда. Хорижда халқаро тақдимотлар ўтказилади. Шунингдек, йиллик хайрия ва ижтимоий акциялар, ёшлар учун грант, кўргазма лойиҳалари, ўқув лагерлари, тренинглар ва маҳорат дарслари бўлиб ўтади.
Мавзу бўйича янгиликлар
Ўзбекистоннинг маданий мероси: ҳаттотлик ва меъморий эпиграфика санъати илмий анжуманини