Гулнора Каримова

M&TVA-2011: Медиа, кино, мусиқа ва мукофотлар

2011 йил 22 декабр

M&TVA-2011: Медиа, кино, мусиқа ва мукофотлар

22 декабрь куни “Туркистон” санъат саройида Фонд Форум, Муаллиф ва ижрочилар гильдияси ҳамда TVM телеканали томонидан таъсис этилган Олтинчи M&TVA-2011 Мусиқа ва теле-, видео асарлари номинацияси тақдимоти бўлиб ўтди. Турли номинацияларда 17 та анъанавий ҳамда янги “Йил кашфиёти” мукофоти топширилди. Бутунроссия бадиий гимнастика федерацияси президенти Ирина Винер, режиссёр Егор Кончаловский, россиялик машҳур хонанда Филипп Киркоров тақдимотнинг фахрли меҳмонларига айланишди. Ғолибларга энг асосий мукофотлар хорижий меҳмонлар ва M&TVA лойиҳаси ҳакамлар ҳайъати раиси Гулнора Каримова томонидан топширилди.

Анъанага кўра, кеча дастури 3 қисмга ажратилган эди, булар медиасовринлар, кино арбоблари ҳамда мусиқачилар учун мукофотлар. Кеча кутилмаган совғаларга бой бўлди. Опера арияларидан бирини куйлашга шайланган севимли актер ва режиссёр Мурод Ражабов, пародиячи Шерзод Биндан ёрқин ва қувноқ пародиялар, Муножат Йўлчиеванинг замонавий рок-услубидаги “Соқийномаи савти калон” қўшиғи – буларнинг барини оддий ва одатий саҳналарда учратиш мумкинми?!

M&TVA-2011 медиа соҳасидаги мукофотлари қуйидагиларга насиб этди: “Йилнинг энг яхши радиобошловчиси” - Акмал Мирзо (“Ориат-Доно” радиоси), “Йилнинг энг яхши телебошловчиси” - Рихситилла Абдуллаев (“Ўзбекистон” телеканали), “Йилнинг энг яхши теле дизайни” - “Фотонигоҳ” кўрсатуви (“Форум ТВ” телеканали), “Йилнинг энг яхши телевизион лойиҳаси” - “25-кадр” (NTT телеканали), “Йилнинг энг яхши клипи” - “Нима учун” қўшиғига ишланган клип (режиссёр Наримон Султонхўжаев).

Кино бўлимида тақдимотнинг нуфузли меҳмонлари томонидан ғолибларга совринлар топширилди. Ирина Винер “Йилнинг энг яхши актёри” номинацияси совринини Муҳаммадисо Абдулҳаировга топширди (“Андижонлик меҳмон”, «Мустафо Шокай”, “Пиёда”, “Боғдодда ҳамма ёқ тинч” сингари фильмлар), Егор Кончаловский Жаҳонгир Аҳмедовни (“Қоракўз”, “Тундан тонггача” фильмлари) “Йилнинг энг яхши режиссёри бўлгани билан қутлади. Бошқа номинацияларда қуйидагилар ғолиб бўлишди: Райҳон Уласенова - “Йилнинг энг яхши актрисаси” (қувончдан йиғлаб юборди), ”Андижонлик меҳмон” (продюсер Абдураҳмон Позилжонов) - “Йилнинг энг яхши фильми”. Наби Абдураҳмонов томонидан ушбу номинация топширилишидан аввал намойиш этилган чиқиш барчани ҳайратга солди. Унда болалар – “Янги авлод” болалар ижодиёти фестивали ғолиблари “Маҳаллада дув-дув гап”, “Мафтун бўлдим”, “Тўйлар муборак” сингари классик ўзбек фильмларидан попурри ижро этишди. Фильмларда бош ролларни ижро этган актёрлар эса болажонлар билан бирга саҳнага чиқишди. “Йилнинг энг яхши саундтреки” бастакор Жасур Бадалбоев томонидан “Висол” фильмига ишланган қўшиққа насиб этди.

Мусиқа соҳаси совринлари қуйидагича тақсимланди: “Йилнинг энг яхши эркак хонандаси” - Шохруҳхон, “Йилнинг энг яхши аёл хонандаси” - Лола, “Йилнинг энг яхши гуруҳи” – “Зарба” гуруҳи, “Йилнинг энг яхши бастакори” - Сарвар Раҳматхўжаев, “Йилнинг энг яхши қўшиғи” – ёш хонанда Баҳтиёр Раҳмоновнинг “Куёш порламоқ учун” таронаси. Ушбу қўшиқ “Туркистон” санъат саройида ижро этилди. Муҳаббатни тараннум этувчи майин, лирик қўшиқ ҳеч кимни беэътибор қолдирмади. Шунингдек, Googooshaнинг “I’m alive” таронаси кўнгилларга сокинлик бағишлаб, сеҳрли мусиқа оламига етаклади. M&TVAнинг янги “Йил кашфиёти” номинацияси “Саҳро” гуруҳига насиб этди.

“Ўзбекистон маданияти ва санъатига қўшган ҳиссаси учун фахрий мукофот” тантанали равишда таниқли ўзбек режиссёрларининг машҳур фильмларида бош ролларни ижро этган халқимизнинг севимли актёрлари Пўлат Саидқосимовга топширилди. Бу актёр таваллудининг 80 йиллигига муносиб совға эди.

M&TVA-2011 таснифига кўра, “Йилнинг энг яхши шоуси” Биринчи “Олтин гепард” Тошкент халқаро кинофоруми ёпилиш маросими бўлди. Мукофот M&TVA лойиҳаси ҳакамлар ҳайъати раиси Гулнора Каримова томонидан кинофорум директори Акбар Ҳакимовга топширилди.

M&TVA-2011 Мусиқа ва теле-, видео асарлари номинацияси тақдимоти ўз ниҳоясига етди. Россия эстрадаси “қироли”, хушрўй, хушовоз хонанда Филипп Киркоров концерти тақдим этилди. У Россиянинг кўзга кўринган рақс жамоаларидан бири - “Рецитал” шоу-балети билан ўзининг янги альбомидан ва эски хит қўшиқларини ижро этди.



Мавзу бўйича янгиликлар

M&TVA 2009 йилнинг энг кучлиларини тақдим этади
M&TVA-2010. Йилнинг энг сара арбоблари тақдирланди
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup