Гулнора Каримова

Яна бир эътироф

2012 йил 10 январ

Яна бир эътироф

“Янги авлод” болалар ижодиёти фестивали орқали “Ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлагани учун” масус сертификат Гулнора Каримова бошчилигидаги Фонд Форум мукофотлари қаторидан жой эгаллади. Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплекси раҳбари, бош вазир ўринбосари Абдулла Арипов томонидан тақдим этилган мукофот Фонд Форумнинг ижодкор болаларни кашф этиш, санъатнинг турли йўналишларини қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатларининг аҳамияти ва долзарблигини яна бир бор тасдиқлади.

Анъанавий “Янги авлод” республика болалар ижодиёти фестивали Фонд Форумнинг юртимиз истеъдодли болаларини кашф этиш, ривожлантириш ва қўллаб қувватлашга қаратилган энг йирик лойиҳаси. Ўтган 8 йил мобайнида фестиваль 98 мингдан зиёд болаларни кашф этди. Фестиваль лойиҳаси қатор мамлакатларнинг ижодкор шахслари, санъатшунослик, таълим соҳаси экспертларининг юксак ижобий баҳосига муносиб топилган. Танлова асосида Тошкент ва Самарқандда болалар ижодиёти марказлари очилган бўлиб, у ерда кичкинтойлар санъатнинг турли йўналишлари бўйича бепул тахсил олишади.

Шунингдек, жамғарма ижодий болалар жамоаларига ҳар томонлама кўмак кўрсатиб келмоқди. Ёшлар симфоник оркестри шулар жумласидан бўлиб, у пойтахтимиздаги В. Успенский номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқий академик лицейи қошида деярли ярим асрдан буён фаолият юритиб келмоқда. Жамғарма кўмаги остида оркестр ва унинг солистлари халқаро танловлар, фестиваллар, концерт дастурларида мунтазам иштирок этмоқдалар.

Ҳар йили баҳорда замон билан ҳамнафас бўлган жажжи болажонлар учун Фонд Форум “Болажонлар-ширинтойлар” болалар мода фестивалини ташкил этади. Унда мамлакатимиз бўйлаб дизайнерлар ва модель сифатида кичкинтойлар иштирок этишади.

Болакайларнинг яна бир севимли байрами – “Болалик шарафига” хайрия бали ҳар йили “Аёллар кенгаши” республика жамоат бирлашмаси томонидан ўтказилади. Лойиҳа Меҳрибонлик уйларини қўллаб-қувватлаш учун маблағ тўплашга қаратилган.

Шу тариқа Фонд Форумнинг болалар ижодиётини қўллаб-қувватлашга қаратилган фаолияти ахборот бериш, маърифий, маданий-оқартув, интегратив вазифаларни бажаради, унга юртимиз бўйлаб минглаб болалар жалб этилган. Жамғарманинг аксарият лойиҳалари хайрия характерига эга бўлиб, у болаларни миллий маданиятимиз, бой тарихимизга жалб этиш, ёш истеъдод эгаларини кашф этиб, келгусида уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплекси Фонд Форумни бундан аввал “Ёш истеъдодларга ғамхўрлик кўрсатгани учун” ҳамда “Ёш истеъдодларни кашф этгани учун” махсус сертификатлари билан тақдирлаган эди.



Мавзу бўйича янгиликлар

Болалар фестивали ва ижтимоий лойиҳалар лауреатлари бир саҳнада
«Янги авлод -2009» - ёрқин юлдуз ва “юлдузча”лар байрами!
«Янги авлод-2010» — янги уфқлар сари
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup