Гулнора Каримова

Ўзи ҳақида

“Ватанимда мени замонавийлик элчиси деб қабул қилишади. “Балки у буни истаса керак”, “балки буни уддалар” сингари кўпчиликнинг миясига ўтириб қолган фикрларга қўшилмайман. Менга кўпроқ “у ҳақиқатан шуни истаса, албатта эришади” қабилидаги қарашлар кўпроқ ёқади. Бизнинг жамиятда аёлларнинг ўрни ва аҳамияти катта. Асрий анъаналарни сақлаб қолиш ва замонавий имкониятлар яратиш учун куч сарфлашнинг ўзгача гашти бор”.
“Elle” журнали, 2010 й.

* * *

“Ташқи кўринишим гарчи бунинг аксидан далолат берса-да, шахсий ҳаётда асло инжиқ эмасман. Мен учун ўзаро тушунишнинг аҳамияти катта. Агар ўзаро тушуниш ва ишонч бўлса, ҳар қандай ҳаётий қийинчиликларни енгса бўлади. Бироқ бунинг учун изланиш, азобларни енгиш, таназзул ва юксалишларни бошдан кечириш, ўз устида ишлаш лозим. Хато ва камчиликлар устида меҳнат қилиш даркор”.
“Elle” журнали, 2010 й.

* * *

“Кўпинча расмий либосларни кийишимга тўғри келади. Улар менга ёқмагани сабаб бирор янгилик киритишга интиламан. Либосим “мен”имни англатиб туришини хоҳлайман. Ўзгачароқ бичимдаги кўйлак, ноодатий бичилган костюм ёки аксессуар инсонга ўзига хослик бағишлаши мумкин”.
“InStyle” журнали, 2010 й.

* * *

"Кечки овқатсиз яшолмаган бўлардим. Гўшт деярли емайман, асосан балиқ ёки товуқ истеъмол қиламан. Салатларни яхши кўрганим боис уларни баъзида ўзим ўйлаб топаман. Одатда уйда овқатланмайдиган кунларимиз салат ва десертга буюртма бераман. Дўстларим: “Яна ўша ўсимлик, ширинлик емоқчимисан?!” — дейишади. Енгил нонушта қиламан: мевали коктейль ҳамда буғда пиширилган сабзавотлар. Тушлик вақтим эса йўл-йўлакай ва югур-югурлар орасига тўғри келади. Ва, албатта, шарбат”.
“Tatler” журнали, 2009 й.

* * *

“Пардоз-андоз маҳсулотларига муккамдан кетмаганман. Тиббий ва табиий воситалар, крем ва ёғлардан фойдаланишни афзал кўраман. Гиалурон кислотаси қўшилган воситалар — кони фойда. Бир вақтлар Лондондаги дўконлардан бирида учратган оддий кремдан мунтазам равишда фойдаланаман. У деярли барча дорихоналарда мавжуд, гиёҳлардан тайёрланган табиий восита”.
“Tatler” журнали, 2009 й.

* * *

“…болалигимдан ўз қўлим билан нималарнидир яратиш, чизиш, тузишга қизиқаман. Кейинчалик бунга вақт етмайдиган бўлиб қолди. Бироқ Нью-Йорк Университетида инглиз тилини такомиллаштириш учун ўқиган вақтларим у ердаги Fashion Institute of Technology (Мода технологиялари институти)да қўшимча дарслар олиш имконияти туғилди. У ерда аксессуарлар ва заргарлик буюмлари курсини танладим. Курсни ўтаганимдан сўнг тахсил якунларии бўйича энг юқори — А+ баҳосини қўлга киритганимда, ҳайратдан ёқа ушлаганман...”
“L’Officiel” журнали (Латвия), 2009 й.

* * *

«Қайси мамлакатда бўлмай, ким билан мулоқотда бўлмай, ҳаттоки шахсий саёҳатларда ҳам суҳбат тезда Ўзбекистон мавзусига бурилади. Исмим, мавқеимдан мутлақо бехабар бўлган ҳамсуҳбатларим она Ўзбекистоним ҳақидаги ҳикояларим таъсири остида менга мамлакатим элчиси сифатида қарай бошлашади. Шу боисдан ҳам Женевадаги вазифага тайинланишим ушбу вазифани расмий равишда мустаҳкамлаб қўйди. ...Менинг учун элчи бўлиш - бу аниқроғи руҳиятнинг бир ҳолати бўлиб, унга катта масъулият ва талай ишлар ҳамроҳ бўлади».
"Бизнинг газета" (Nasha Gazeta), Швейцария, 2009 й.

* * *

«Олдинга интилаётган одам ҳаракатлари суръатини ҳис қилмайди. Атрофдагиларга аёнроқ бўлса керак: яқинларим 5-6 йил олдинлаб кетишимни таъкидлашади».
«Hello!» журнали, 2008 й.

* * *

«Чекиниш сифатида “аюрведа” йўналиши билан шуғулланаман. Бу таълимотнинг шундай йўналиш нуқтаси бор: сен кимсан? Мана, менга шундай таъриф беришди – dreamer. Гарчи фелим прагматикларга хос бўлса-да, қалбим қаърисида ўша ҳаёлпараст инсон яшайди, аммо унинг мавжудлигин ҳақида фақат энг яқин инсонларимгина билишади».
«Hello!» журнали, 2008 й.

* * *

«Агар менинг лойиҳаларим пиар-сиёсат мақсадига йўналитирилган бўлганида, улар бир маротабалик, янада ёрқин бўларди ва навбатдаги тадбиргача сокинлик ҳукм сурган бўларди. Биз мунтазам қизиган дазмол устида яшаётгандаймиз-ку, шу боис ҳам лойиҳаларимизнинг давомийлиги кундан-кунга ортиб бормоқда».
«Bella Terra» журнали, 2006 й.

* * *

«Миш-мишларга қандай муносабатдаман? Миш-мишлар бу - инсонлар, инсонлар бу - фикрлар, фикрлар эса ҳар доим субъектив бўлади. Агар кимдир сени хуш кўрса, бу яхши миш-миш дегани, гар бунинг акси бўлса, ёмон миш-мишлар бўлади. Бу нарсадан қочиб-қутулиб бўлмайди. Яна одатда миш-мишлар бирор мақсадни кўзлаб тарқатилиши ҳам мумкин».
«Профиль» журнали, 2007 й.

* * *

«Мен шунчаки дам ололмайман. Бунинг маъносини тушунмайман. Мен учун ором бу – бирор нарсага эришаётганимни ҳис этишдир».
«Vogue» журнали, 2006 й.

* * *

«Мен қобилиятли, ғояларга тўла инсонларнинг юзага чиқишлари учун ёрдам бериш имкониятим борлигидан хурсандман. Аксарият ҳолларда бизнинг кучимиз ва имкониятларимиз ҳақида ишонқирамай гапиришади. Мен эса Ўзбекистон ҳақида гапираётган ҳар бир инсоннинг самимият билан, чин дилдан сўзлашини истардим».
«Harper`s bazaar» журнали, 2006 й.

Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup