Дизайн, мусиқа, лирика, фото… Ижодий интилишларми ёки оддий қобилиятларни юзага чиқариш истагими? Бу мавзуни узоқ муҳокама қилиш мумкин, яна рассом ҳолатини ҳис қилишга ҳаракат қилиб кўриш ҳам мумкин. Бу турли “номлар” – Googoosha, Guli билан чиқишлар қилувчи рассом бўлиб, ўзигагина хос бўлган алоҳида услуби, шарқона ва ғарбона унсурларни уйғунлаштириш қобилияти, анъанавийлик ва замонавийликни қўрқмасдан тажриба остига олиш сингари иқтидори орқали уни осонгина таниб олиш мумкин.
Унинг қайси соҳада билимдону, қайси соҳада шунчаки ҳаваскор экани эса аҳамиятли эмас. Ижодга бу билан баҳо берилмайди. Асосийси, кўрган ва эшитганларнинг бепарво қолмаслигида.
Гулнора ўз ғоялари билан аллақачон буюк аллома Умар Ҳайёмни иҳтибос қилмоқда:
Агар умид учқунларида бўлсанг — кўнгил изла, кўнгил,
Агар дўст бирла бўлсанг — кўнгил ила кўнглига боқ...