1972 йил 8 июль куни Фарғонада таваллуд топган, Тошкент шаҳрида вояга етган.
Икки фарзанднинг онаси.
1988 |
Ёшлар математика академияси, Тошкент шаҳри |
1989 — 1994 |
Тошкент давлат университети, Тошкент шаҳри бакалавр илмий даражаси (фалсафа-иқтисодиёт факультетининг халқаро иқтисодиёт бўлими) |
1992 |
Нью-Йорк университети NYU, LC даражаси, Нью-Йорк модалар технологияси институти (FIT), АҚШ |
Сент.1994 — март 1996 |
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Иқтисодиёт институти, Тошкент шаҳри, Магистратура |
Сент.1998 — июнь 2000 |
Гарвард университети, Санъат ва илм-фан факультети, Дэвис Маркази, АҚШ, магистр илмий даражаси (минтақавий тадқиқотлар) |
Дек.1999 — сент. 2001 |
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент шаҳри, сиёсий фанлар доктори |
2003 — 2006 |
Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент шаҳри, телекоммуникация соҳаси бакалаври |
2009 |
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент шаҳри, профессор |
1987 |
Ўзбекистон Статистика Бош боқармаси (девонхона) |
1990 |
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси (таржимон) |
Июнь 1994 — июль 1995 |
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (Тошкент шаҳри), сиёсатшунослик кафедраси, ўқитувчи |
Июнь 1995 — июнь 1996 |
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Сиёсий таҳлил ва истиқболни белгилаш бошқармаси. Президент Девони ва Хавфсизлик Кенгаши учун таҳлилий ҳисоботлар тайёрлаш |
Июнь 1996 — сент. 1997 |
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Вазир маслаҳатчиси. 1997 йилда Марказий Осиёда ядро қуролидан ҳоли ҳудуд ташкил этиш ғоясининг институционаллаштирилишида катта аҳамиятга эга бўлган «Марказий Осиё - Ядро қуролидан ҳоли ҳудуд» Тошкент халқаро конференциясини ташкил этиш ва ўтказилишида фаол иштирок этган, ушбу анжуман натижаси бўйича қабул қилинган Марказий Осиё мамлакатлари Ташқи ишлар вазирларининг Тошкент баённомаси лойиҳаси, шунингдек, Марказий Осиё давлатлари томонидан БМТ Бош ассамблеясининг Биринчи қўмитасида тақдим этилган тегишли хужжатни тайёрлаш борасида иш олиб борган (“Марказий Осиёда ядро қуролидан ҳоли ҳудуд ташкил этиш” сарлавҳаси остидаги 52/38S рақамли хужжат). Мазкур хужжат асосида минтақада ЯҚХҲ ташкил этиш борасида дастлабки қарор қабул қилинган. |
Апр. 1998 — авг. 1998 |
Ўзбекистон Республикасининг БМТдаги доимий ваколатхонаси, Маслаҳатчи, Нью-Йорк, АҚШ |
Сент. 1998 — июнь 2000 |
Академик таътил |
Сент. 2000 — сент. 2003 |
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Вазир маслаҳатчиси. (Марказий Осиёда ядро қуролидан ҳоли ҳудуд ташкил этиш тўғрисидаги Битимни имзолаш устида иш олиб борган, жумладан, Ўзбекистон Республикасининг БМТдаги доимий ваколатхонаси маслаҳатчиси сифатида фаолият юритган) |
Сент. 2003 — апр. 2005 |
Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонаси, Маслаҳатчи вакил |
2005 — 2008 |
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Вазир маслаҳатчиси |
Февр. 2008 — сент. 2008 |
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Маданий ва гуманитар алоқалар масалалари бўйича вазир ўринбосари |
Cент. 2008 — авг. 2011 |
Ўзбекистон Республикасининг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили, Фавқулодда ва Мухтор Элчи |
Янв. 2010 — авг. 2011 |
Испания Қироллигида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси |
1993 |
Амалий санъат музейи базасида Миллий санъат марказини ташкил этди. Марказ илк маротаба жамоатчилик ҳукмига чармдаги миниатюра, локли миниатюра, наққошлик, "риштон" ва "ғиждувон" кулолчилиги сингари санъатнинг анъанавий турларини тақдим этган қатор кўргазма ва ижодий лойиҳаларни ўтказган, шунингдек, Япония, Россия ҳамда Европанинг қатор давлатларида халқаро кўргазмалар ташкил этилган. |
Март 2004 |
“Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” (www.fundforum.uz) жамғармасини ташкил этди. Айни дамда Васийлик Кенгаши раиси сифатида уни бошқармоқда. Бугунги кунга келиб Фонд Форум фаол халқаро фаолият юритиб келаётган Ўзбекистондаги энг йирик, кўпқиррали жамоат ташкилоти ҳисобланади. Фонднинг офислари Тошкент, Москва, Пекин, Токио, Париж, Женева, Вена, Мадрид, Нью-Йорк, Берлин, Лондонда мавжуд. Россия, Египет, ХХР, Япония, Франция, Люксембург, Бельгия, Австрия, Германия, Швейцария ва бошқа давлатлар билан маданий алоқалар ўрнатилган. Англашув ва ҳамкорлик меморандуми ЮНЕСКО, Британия Кенгаши, Швейцария ҳамкорлик бюроси, Хитойнинг Сун Цинлинь фонди, Австрия пенсионерлари уюшмаси, Криштиану Роналду фонди, Корея Миллий музейи, Бутунхитой халқаро дўстликни ривожлантириш уюшмаси, Самуэль Это`О фонди, Нагойя давлат университети, Москва Давлат Лингвистика университети, Миср маданиятини ривожлантириш жамғармаси билан имзоланган. 2010 йилнинг июль ойида Фонд Форумга БМТ Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаши ЭКОСОС доирасида махсус маслаҳатчи мақоми берилди. Ўзининг фаолияти давомида Фонд Форум 5 миллион нафар иштирокчиларни қамраб олган. |
2004 |
Янги авлод болалар ижодиёти фестивалини ташкил этиш ташаббуси билан чиқди. Кейинчалик мазкур фестиваль давлат мақомига эга бўлиб, ҳар йили Фонд Форум томонидан Ўзбекистон бўйлаб ўтказиб келинмоқда. 2004 йилдан 2011 йилгача Фестиваль доирасида 98 мингдан ортиқ ўғил-қизлар иштирок этишди. |
Июль 2004 |
“Меҳр нури” ҳайрия жамғармасига асос солган (www.mehrnuri.uz). Айни дамда жамғармани Жамоатчилик Кенгаши раиси сифатида бошқариб келмоқда. 2010 йилнинг июль ойида “Меҳр нури” ҳайрия жамғармасига БМТ Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаши ЭКОСОС доирасида махсус маслаҳатчи мақоми берилди. Ўз фаолияти мобайнида жамғарма 567 мингга яқин инсонлар тақдири билан туташ келган. |
Февр. 2005 |
“Аёллар Кенгаши” Жамоат бирлашмасига асос солган (www.women.uz). Айни дамда бирлашмани Ташкилий Кенгаш қўмитаси раиси сифатида бошқармоқда. Мазкур жамоат бирлашмаси базасида «Ҳаёт учун» аёллар ҳамжамиятини ташкил этиш ғояси билан чиққан. Бирлашма фаолияти мобайнида 154 минг нафар лойиҳа иштирокчиларини қамраб олган. |
Апр. 2005 |
Сиёсий тадқиқотлар марказини бир тизимга солиб, унинг фаолиятини ривожлантирди. Маҳаллий таҳлилий сиёсатшуносликнинг илк шаклланиши пиллапоясида турар экан, у Ўзбекистондаги биринчи мустақил “сиёсат асоси” ни ташкил этиб, унинг доирасида мутлақо янги ахборот ва таҳлилий фаолият тизимини яратдики, у Европа, Осиё ва АҚШнинг етакчи илмий институтлари ҳамда таҳлил марказлари билан ҳамкорлик қила бошлади. Маҳаллий энергетика ва транзит муаммолари бўйича йирик халқаро анжуманлар ва давра суҳбатлари уюштиришни ташкил этди. СТМ томонидан нашр этилувчи «Uzbekistan & Central Asia» ахборот-таҳлилий журналининг бош муҳаррири ҳисобланади. |
2005 |
“Келажак овози” республика иқтидорли ёшлар танловининг ташаббускорига айланди. Танлов орадан икки йил ўтиб, давлат мақомига эга бўлди ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказиладиган бўлди. 2011 йили «Келажак овози»да 76 мингга яқин иштирокчи қатнашди. |
2005 |
GULI дизайнерлик брендини яратди, унинг доирасида заргарлик буюмлари ва либосларнинг муаллифлик тўпламини тақдим этди. Шунингдек, Chopard заргарлик уйи билан ҳамкорликда ҳайрия мақсадида тўплам яратди. |
2006 г. |
“Келажак овози” Ёшлар ташаббуслари марказини ташкил этиш ғояси билан чиқди. Марказ Таълим грантлари дастури, Иқтидорли талабалар учун стипендиялар дастури ҳамда ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган мамлакатимиздаги энг йирик лойиҳа “Келажак овози” танлови сингари Фонд Форумнинг ёшларга мўлжалланган турли лойиҳалари ғолибларини бирлаштиради. Бугунги кунга келиб ЁТМ бутун мамлакатимиз бўйлаб ўз-ўзини бошқарувчи бўлимларига эга бўлиб, уларда тўрт йўналиш бўйича ёшларни ривожлантириш соҳасида таълим лойиҳалари амалга оширилади. Марказ шу вақтга қадар 500 мингдан ортиқ иштирокчиларни қамраб олган. |
2006 г. |
Ўзбекистоннинг йиллик art-лойиҳаси - Style.Uz Санъат ҳафталигини ташкил этиш ташаббуси билан чиқди. Унга бутун жаҳондан меҳмонлар таклиф этилади, жумладан, дизайнерлар: Вячеслав Зайцев, Валентин Юдашкин, Маша Цигаль, Алена Ахмадуллина, Юлия Далакян, Денис Симачев, Елена Ярмак, Игорь Чапурин (Россия), Агата Руиз де ла Прада, Фернандо Лемоньез (Испания), Камишима Чинами (Япония), Виктор де Суза (США), Такадо Кензо, Норио Сурикабе, Чисато Цумори, Наоши Саваянаги (Япония); Мода уйлари вакиллари: Pascal Morabito, John Ribbe, Smalto, Féraud, Inès de la Fressange, Revillon, Guy Laroche, Sonia Rykiel, Chanel, Balmain (Франция), Dsquared2, Valentino, Brioni, Max Mara, Salvatore Ferragamo, Доменико Вакка (Италия), London College of Fashion, Basso&Brooke (Буюк Британия), Oscar de la Renta (АҚШ), Galit Levi (Исроил), Suneet Varma (Ҳиндистон), Wolford (Австрия), Sisi Wasabi (Германия), Billionaire, Corneliani, Angel Schlesser, Ermanno Sctrvino, Roberto Cavalli, Gianfranco Ferre (Италия), Yves Saint Laurent (Франция); рассомлар: Михаэль Фукс, Рейнхард Бранднер (Австрия), Катрин Метэ (Франция), Марко Перего (Италия), Александр Ищенко (Россия); фэшн-фотограф Андре Рау; Токио Мода ҳафталиги бош директори Кенжи Ямадзаки, галереячилар Хорхе Онтиверос ва Фернандо Санс (Испания); ОАВ вакиллари: бошловчилар Максим Шевченко, Оксана Пушкина (Россия), Сергей Шолохов (Россия); «Les Editions Jalou» нашриёт уйи раҳбари Мари-Жозе Жалу (Франция), L`Officiel нашрининг Франциядаги редакцияси раҳбари Бенжамин Эймер, fashion-журналист Ода Акира (Япония); журнал «IO Donna» (Испания), Fashion TV вице-президенти Jean-Pier Partuche (Франция), CNNнинг Марказий Осиёдаги бюроси вице-президенти Имрон Аҳмад ва бошқалар; мусиқачилар: Хулио Иглесиас (Испания), Хосе Каррерас (Испания), Род Стюарт (АҚШ), Монтсеррат Кабалье (Испания), Стинг (Буюк Британия), David ва Katie Guetta (АҚШ), Эннио Морриконе (Италия), Игорь Крутой ва Дмитрий Хворостовский (Россия), Эрос Рамазотти (Италия); Chopard вице-президенти Каролин Груози-Шойфеле, de Grisogono президенти Фаваз Груози, Fabergé бренди вакиллари (Швейцария), Piaget заргарлик бренди вакиллари, Russian Fashion Week бош продюсери Александр Шумский, «Bundestheater Holding» директори Георг Шпрингер (Австрия), «Русский силуэт» хайрия фонди президенти Татьяна Михалкова (Россия), «MacDougall`s Arts Ltd.» Аукцион уйи президенти Уильям МакДугалл (Буюк Британия), «Duke`s» Аукцион уйи аукциончиси Мэтью Джон Динни (Буюк Британия), Christie’s аукцион уйи вакиллари Роман Пиньяно (Буюк Британия), аукциончи Эдвард Райзинг (Буюк Британия); Assouline Publishing ва Luxury Сulture журнали ижодий директори Яффа Ассулин (АҚШ); актёрлар: Андрей Панин, Дмитрий Дюжев (Россия), Геннадий Пачис (Греция), Арман Ассанте (АҚШ), Матиас Хьюз (АҚШ), Ингеборга Дапкунайте (Литва), Валерий Баринов ва Никита Висоцкий Россия), режиссёлар: Сергей Соловьев, Павел Лунгин, Егор Кончаловский, Валерий Тодоровский (Россия), Фридрик Тор Фридрикссон (Исландия), Шуния Ито (Япония), Мориц де Хадельн (Швейцария), Жерар Кравчик (Франция), киношунослар: Ханс Шлегель (Германия) ва Андрей Плахов (Россия), кинопродюсерлар Пегги Чао (Хитой Тайпейи), Ренат Давлетьяров (Россия), режиссер-аниматор Андрей Хржановский (Россия), шунингдек, илмий анжуманлар иштирокчилари, сураткашлар, рассомлар ва бошқалар. |
Октябрь 2006 - ҳ.в.қ |
Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди (ИТҚҚФ) (www.sisf.uz)ни ташкил этди. Унда айни дамда Васийлик Кенгаши раиси сифатида фаолиятини давом эттирмоқда. ИТҚҚФ доирасида маҳаллий ва халқаро ННТ, бизнес ва давлат тузилмалари вакилларини бирлаштирди. Айни кунларгача ташкилот соғлиқни сақлаш, таълим, ижтимоий кўмак, ижтимоий инфратузилма ҳамда экология соҳалари бўйича йирик ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Хусусан, “Инклюзив таълим” лойиҳаси 6000 нафар имконияти чекланган болаларга оддий умумтаълим мактабларида тахсил олиш имконини берди. Ёки, «Тоза сув» лойиҳаси экологик носоғлом Орол бўйи ҳудудида амалга оширилди. Ушбу фондни ташкил этиш фуқаролик жамиятини қуришни жадаллаштиришдаги муҳим қадамлардан бири саналади. 2011 йил 9 февраль куни Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фондига БМТ Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаши ЭКОСОС доирасида махсус маслаҳатчи мақоми берилди. ИТҚҚФ ўз фаолияти мобайнида 562 минг нафар инсонларга кўмак берган. |
2006 йилдан бошлаб |
Электрон оммавий ахборот воситалари миллий уюшмаси базасида қатор лойиҳаларни амалга оширган: 2007 й. – ноёб медиалойиҳа «Ёшлар телестудиялари» нинг муаллифига айланди. Унинг ҳаётга тадбиқ этилиши натижасида бутун мамлакат бўйлаб махсус телестудиялар ташкил этилган бўлиб, уларда ёшлар (аний дамда 300 нафар ёшлар) таълим олади, шунингдек, ўз лойиҳаларини тайёрлайди. 2007 йилдан бошлаб ушбу нодавлат телестанцияларга грантлар ажратилган. 2008 йили бутун мамлакат бўйлаб 11 та ёшлар радиостанцияларини ташкил этди. 2006 йилдан ҳозирги пайтгача мамлакатда ижтимоий фаол журналистика йўналишини ривожлантирмоқда. |
Дек. 2007 |
Ўзбекистонда 45 иштирокчидан иборат Муаллифлар ва ижрочилар гильдиясини ташкил этиш ғояси билан чиқди. Муаллифлар ва бошқа ҳуқуқ эгаларининг мулкий ҳуқуқларини жамоа тарзида ҳимоя қилиш бўйича илк ташкилотдир. Ушбу ташкилот бевосита муаллифлар, бастакор ва ижрочилар томонидан тузилган. |
Авг. 2008 |
“MEROS” Ўзбекистон антикварлари уюшмасини тузишда бош-қош бўлган. Бугунги кунда уни Муассислари Умумий кенгашининг Раиси сифатида бошқариб келмоқда. “MEROS” уюшмаси маданият ва санъат вакиллари, коллекционерлар ва қадимий буюмлар соҳаси мутахассислари, халқаро майдонда мамлакатимизни тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлганларни бирлаштирган илк ташкилотдир. Халқаро савдо уйлари билан ҳамкорликдаги лойиҳалар ва жаҳон аукционларида иштирок этиш уюшманинг устувор мақсадлари қаторига киради. “Асрлар садоси” анъанавий маданият фестивали ва Art Week Style.uz санъат ҳафталиги сингари йирик лойиҳалар доирасида Christie’s ва Duke’s каби жаҳоннинг нуфузли аукцион уйлари билан ҳамкорликда йилда икки маротаба аукционлар ўтказиш анъанага айланди. |
Апр. 2009 |
"IJOD" Ўзбекистон рассомлари, санъатшунослари ва халқ усталари уюшмасининг муассисларидан биридир. Ташкилот ижодкор шахсларнинг лойиҳа ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, мамлакатимиз ва хорижда турли бадиий лойиҳаларни амалга ошириш ишлари билан шуғулланади. Бугунги кунга келиб “IJOD” санъатнинг турли йўналишларида 300 дан ортиқ ҳунармандларни бирлаштирган. |
Янв. 2010 |
Унинг ташаббуси билан Абу Али ибн Сино (Авиценна) номидаги халқаро халқ табобати уюшмаси ташкил этилди. Уни Васийлик кенгаши раиси сифатида бошқариб келмоқда. Уюшманинг мақсади шарқона тиббиёт асосларини қайта тиклаш, сақлаб қолиш ва такомиллаштириш ҳамда ушбу соҳада халқаро ҳамкорликни ривожлантиришдир. “Марказий Осиё доривор гиёҳлари ва уларнинг қўлланилиши” энциклопедик маълумотномаси чоп этилди, қатор халқаро анжуманлар, халқ табобати маҳсулотлари кўргазмалари ташкил этилди. Болгарияда уюшманинг ваколатхонаси очилган, Италия, Эрон, Болгария, Германия, Ҳиндистон, Хитой билан яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган. |
Февр. 2010 |
“Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони миллий уюшмасини ташкил этишда ташаббускорлик кўрсатган. Бугунги кунда уни Жамоатчилик кенгаши раиси сифатида бошқариб келмоқда. 2009 йилда Гулнора Каримова ташаббуси билан мамлакатимиз “EUROPA DONNA” кўкрак бези саратони бўйича Европа коалициясига қўшилган эди. Ҳар йили ушбу икки ташкилот томонидан ҳамкорлар билан биргаликда барча вилоятлардаги аёллар учун бепул тиббий текширувлар, хайия марафонлари, хорижий экспертлар иштирокида маҳаллий мутахассислар учун маҳорат дарслари ўтказиб келинмоқда. |
Бир қанча нуфузли ўқув юртлари (жумладан ғарбда)да тахсил олган Гулнора (турли мутахассислик: сиёсий ва ижтимоий фанлар, ахборот технологиялари, халқаро муносабатлар, аксессуарлар ҳамда заргарлик буюмлари дизайнери), ўзининг шахсий ижодий лойиҳалари билан танилган: GULI бренди яратувчиси, шеър ва қўшиқлар муаллифи, шунингдек, фото- ва тасвирий санъат-дизайнери.
Сўнгги уч йил давомида ЮНЕСКО билан ҳамкорликда 20га яқин лойиҳалар амалга оширилди.