Гулнора Каримова

Cercle Diplomatique de Geneve Фаҳрий аъзоси унвони

Cercle Diplomatique de Geneve Фаҳрий аъзоси унвони

2008 йил 10 декабр куни Швейцарияда Ўзбекистон Республикасининг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Гулнора Каримовага Cercle Diplomatique de Geneve (Женева дипломатик клуби) Фаҳрий аъзоси унвони берилди.

Женева дипломатик клубининг асосий мақсади Женева ва халқаро ҳамжамият ўртасида алоқаларни фаоллаштиришга қаратилган бўлиб, унинг фаолияти дипломатлар, давлат ва халқаро арбоблар ҳамда Женева маҳаллий иқтисодиёт ва жамоатчилик вақиллари ўртасидаги шаҳсий мулоқотларни ривожлантиришни назарда тутади.

Дипломатик клубнинг ўзига хослиги шундаки, у кенг алоқалари туфайли турли лойиҳалар муваффаққиятини таъминлайди. Унинг фаҳрий аъзолари қаторида Франциянинг собиқ президенти Валери Жискар д`Эстен, Франция ташқи ишлар вазири Бернар Кушнер, Нигерия президенти Алхаджи Умару Муса Яр-Адуа ва бошқа халқаро арбоблар бор.

© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup